Линклар

logo-print

Толиблар Мулла Умар ўлганини инкор қилди


Мулла Умар 2001 йилдан буён яшриниб юради.

Мулла Умар 2001 йилдан буён яшриниб юради.

Толибон ҳаракати ўз етакчиси Мулла Муҳаммад Умар вафот этгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Мулла Умар ўлгани ҳақидаги хабар Толибон вакиллари Забиҳулла Мужоҳид ва Муҳаммад қори Юсуф фойдаланиб келган телефон рақамларидан СМС тарзида келгани айтилган эди.

Толибон матбуот вакили Забиҳулла Мужоҳид айни пайтда бу телефон рақамлари ишламаётганини айтиб, Америка разведкасини Мулла Умар ўлими ҳақида сохта хабар тарқатганликда айблаб, бунинг учун қасос олинишини таъкидлади.

Мулла Умарга халқаро қидирув эълон қилинган ва у 2001 йилдан бери яшриниб юради.

Мулла Умар Покистоннинг Кветта шаҳрида экани айтилади. Бироқ Толибон унинг Афғонистонда экани айтиб келади.
XS
SM
MD
LG