Линклар

Валижон Шамшиев жаҳон чемпионатида 3 ўринни эгаллади


АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Каратенинг Чан-Кук До (Chun Kuk Do) йўналиши бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таниқли қизиқчи ва спортчи Валижон Шамшиев 3 ўринни эгаллади.

Америкада ўзбек тилида чоп этиладиган “Ватандош” нашрининг хабар беришича, “қора белбоғ” соҳиби Валижон Шамшиев 34 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркаклар орасида беш кишига қарши жангга чиққан.

Жами Ўзбекистондан 3 киши иштирок этган карате бўйича Жаҳон чемпионатида 21 ёшли Зумрад Тайзиддинова 18 дан 34 ёшгача бўлган аёллар ўртасида 2-ўринни эгаллаган.

Спортчилар Америкага таниқли ўзбек карате устаси Хўжамқул Хўжақулов раҳбарлигида ташриф буюрган.

Каратенинг Чан Кук До йўналишига АҚШлик таниқли спорт устаси, кино актёри Чак Норрис 1990 йилда асос солган.

23 июл куни Валижон Шамшиев Нью Жерсида ўзбекистонликлар учун “Кулганда гўзал” номли кулги кечасида ҳам иштирок этиши кутилмоқда, дея хабар қилади “Ватандош” газетаси.
XS
SM
MD
LG