Линклар

Тошкент шаҳрида яшовчи Д. Муҳаммадёров Ўзбекистон Темир йўллари давлат акциядорлик жамияти устидан шикоят қилиб, товон пули ундириб олди.

News.uz.com сайти маълумотига кўра, Муҳаммадёров Самарқанд-Тошкент йўналишидаги “Регистон” поезди жадвалда белгиланганидан 2 соату 43 дақиқага кечикиб келгани ва вагонда кондиционер ишламагани учун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига шикоят аризаси топширган.

Текширув пайтида Муҳаммадёровнинг шикоятлари ўринли деб топилиб, Темир йўл компанияси унга товон пули тўлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Темир йўллари ширкатига камчиликлар юзасидан огоҳлантирув берилган.
XS
SM
MD
LG