Линклар

logo-print

Горан Ҳажич ҳибсга олинди


Горан Ҳажич етти йилдан буён яшириниб юрганди.

Горан Ҳажич етти йилдан буён яшириниб юрганди.

Сербияда уруш жиноятларида гумонланаётган хораватиялик серб генерали Горан Ҳажич ҳибсга олинди.

Ҳажич Воеводина вилоятида Белгарддан 100 километр узоқликда, Фрушка Гора тоғли ҳудудида қўлга олингани айтилмоқда.

Сербия Президенти Борис Тадич серб генерали Ҳажичнинг ушланганини тасдиқлади.

- Сербия ўзининг халқаро мажбуриятларини бажаришда давом этади ва ўз навбатида биз Горан Ҳажичнинг ҳибсга олиниши орқали ўзимизнинг ҳуқуқий мажбуриятларимиз ва маънавий қарзимизни бажарганимизни таъкидламоқчиман,- деди Борис Тадич.

52 ёшли Горан Ҳажич Ҳаага трибуналидан етти йил давомида яшириниб келди.

Ҳажич Ҳаагадаги БМТ трибунали томонидан Болқон уруши даврида юзлаб хорватларнинг ўлдирилишида ҳамда 1991-1995 йилларда 28 минг хорватнинг мажбурий депортация қилинишида айбланади.
XS
SM
MD
LG