Линклар

Фарғонада зилзила оқибатида 13 киши ҳалок бўлди


Зилзила оқибатида бир қанча уйлар шикастланди.

Зилзила оқибатида бир қанча уйлар шикастланди.

Ўзбекистонда 20 июлга ўтар кечаси юз берган зилзилада камида 13 киши ҳалок бўлди.

ЎзА агентлиги сайти орқали Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бу ҳақдаги маълумоти эълон қилинди.

Маълумотга кўра, “Зилзила оқибатида Фарғона вилоятининг Риштон, Боғдод ва Ўзбекистон туманларида айрим эски уй-жойларга шикаст етган. Бунинг оқибатида 13 нафар фуқар ҳалок бўлган, жароҳат олганлардан 86 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 35 нафари шифохоналарга ётқизилган.”

Ернинг силкиниш кучи Андижон ва Фарғона вилоятларида 5 балл, Наманган вилоятида 4 балл, Тошкент шаҳрида эса 5 балл даражасида қайд қилинган.

“Тошкент” сейсмик станциясининг маълумотига кўра, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 235 километр узоқликда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган бўлиб, у ерда 6,5- 7,0 баллни ташкил қилган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Боткен вилоятида зилзила кучи 7-8 баллгача бўлган. Бироқ одамлар орасида қурбонлар бўлмаган.

Боткендаги Қадамжой туманида зилзила оқибатида 83 та уй шикастланган.

Ер силкиниши Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ҳам кузатилган.
XS
SM
MD
LG