Линклар

“Отамдан қолган лимонзорни сақлаб қололмадим”


Муҳаммадазиз аканинг отаси, Ўзбекистон ССР ФАнинг фахрий академиги Зайниддин Фахриддинов. (1982 йилда олинган бу расм "Шарқ юлдузи" журналидан олинди.)

Муҳаммадазиз аканинг отаси, Ўзбекистон ССР ФАнинг фахрий академиги Зайниддин Фахриддинов. (1982 йилда олинган бу расм "Шарқ юлдузи" журналидан олинди.)

“Нима қилиб қўйдингиз” эшиттиришининг олтинчи меҳмони Муҳаммадазиз Фахриддинов шоир ҳам, ёзувчи ҳам эмас. Лекин Муҳаммадазиз олим – агроном олим. Бу ҳақда унинг олий маълумот тўғрисидаги дипломида ёзиб қўйилган.


Қаҳрамонимиз селекционер ҳам. Машҳур селекционер, Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг фахрий академиги Зайниддин Фахриддиновнинг ўғли.

Нима қилиб қўйдингиз? - Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан Озодлик бошлаган туркум суҳбатларда бериладиган икки саволнинг бири.

Биринчи савол будир: Нима қилдингиз?

Яъни Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён нима билан машғул бўлдингизу ортда қолган 20 йил ичида қандай хатоларга йўл қўйдингиз, деб сўраймиз таниқли ўзбеклардан.

Бу суҳбатлардан мақсад “20 йил”, деб осонгина айтиб қўйиладиган улкан бир даврни конкрет одамлар ҳаёти мисолида реал тасаввур қилишга уринишдир.

Агроном олим Муҳаммадазиз Фахриддинов билан суҳбатни тингланг.

Нима қилиб қўйдингиз?
XS
SM
MD
LG