Линклар

logo-print
Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Франсуа Готъега кўра¸ икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар йил сайин кенгайиб бормоқда.

“Ҳамкорлигимизнинг иқтисодий кўрсаткичлари тез суръатда ўсаëтганини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Агар 2008 йилда Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги товарлар алмашинуви 40 миллион еврони ташкил қилган бўлса¸ 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 203 миллион еврога етди. Агар жорий йил учун қилинган тахминлар тасдиқланса¸ йил охирига бориб ҳамкорлигимиз кўрсаткичи 2010 йилгидан 40 фоиз кўпроққа кўтарилади”¸ деди журналистлар билан учрашган Франция элчиси.

Қайд этилишича¸ ҳозирда Ўзбекистонда Франция сармояси ҳамкорлигида тузилган 17 та қўшма корхона фаолият юрғизмоқда.

Элчининг таъкидлашича¸ агар Тошкент ҳукумати Тараққиëт бўйича Франция агентлигининг Ўзбекистонда фаолият бошлаишига рухсат берса¸ ўзаро ҳамкорлик янада фаоллашмай қолмайди.
XS
SM
MD
LG