Линклар

logo-print

Оқ уй Ҳажич қамалганини олқишлади


Politika газетаси Ҳажичнинг қўлга олиниши суратларини чоп этди.

Politika газетаси Ҳажичнинг қўлга олиниши суратларини чоп этди.

АҚШ маъмурияти 90-йиллардаги Югославия урушининг қидирувда бўлган сўнгги жиноятчиси Горан Ҳажичнинг қўлга олинганини олқишлади.

Оқ уй матбуот котиби Жэй Карни Ҳажичнинг қамоққа олиниши Хорватияда амалга оширилган уруш жиноятлари қурбонлари¸ уларнинг оилалари учун кўпдан кутилган интиҳони олиб келганини билдирди.

НАТО расмийлари¸ шунингдек Европа Иттифоқининг собиқ Югославия бўйича махсус вакили¸ Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт¸ Ҳажичнинг Белград шимолидан 65 километрлик масофада бўлган миллий боғда қўлга олиниши замонавий Европа тарихидаги бир бобга якун якун ясаганини таъкидлади.

Хорватиялик сербларнинг югослав уруши давридаги етакчиси Горан Ҳажич инсониятга қарши оғир жиноятларда айбланмоқда ва унинг яқин кунлар ичи собиқ Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича Ҳаага маҳкамасига экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Президент Борис Тадич¸ югослав урушининг қидирувда бўлган сўнгги жиноятчиси Ҳажични халқаро трибуналга топшириш орқали Сербия ўз ҳуқуқий мажбурияти ва ахлоқий бурчини адо этажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG