Линклар

logo-print

Камерон текширув кўламини кенгайтирмоқчи


Камерон парламент депутаталари олдида ҳисоб бермоқда.

Камерон парламент депутаталари олдида ҳисоб бермоқда.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон мамлакатда бораëтган телефон ҳакерлиги жанжали марказига тушмоқда.

Лондон ҳукумати раҳбари Руперт Мердокка қарашли “News of the World” газетаси мухбирларининг машҳур шахслар¸ сиëсатчилар¸ урушда ўлганлар ва жиноят қурбонлари телефонларига мунтазам хуруж қилиб келганига оид ахборот юзасидан тергов-текширув бошланишини тўхтатишга уринганликда айбланмоқда.

Бундай айбловга¸ олти йил давомида 4000 дан ошиқ шахс телефонига хуруж қилиб келгани аниқланган “News of the World” газетаси собиқ бош муҳаррири Энди Коулсоннинг Камерон Бош вазирликка сайланганидан сўнг унинг матбуот котиби этиб тайинланиши асос бўлмоқда. Бу маълумот жамоатчиликка ошкор бўлгач¸ Коулсон телефон ҳакерлигига алоқадорлик айби билан ҳибсга олинди.

Парламент депутатлари олдида айни масалада ҳисоб берган Бош вазир бу айбловларни қатъиян рад қилди.

Лондон раҳбари депутатларга Британия сиëсатчиларининг матбуот билан муносабатлари¸ қолаверса мамлакатдаги бошқа нашрларнинг ҳам ўз фаолияти давомида қонунни бузган-бузмаганини аниқлаш юзасидан махсус текширув ўтказишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG