Линклар

Франция Қаддафийнинг Ливияда қолишига қарши эмас


Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий.

Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жуппе¸ агар Муаммар Қаддафий ҳокимиятдан ўз ихтиëри билан кетишга рози бўлса¸ унинг Ливияда қолиши мумкинлигини билдирди.

Жуппега кўра¸ бундай таклиф Қаддафийнинг Ливия сиëсатидан очиқ равишда кетишини назарда тутади.

Франция таклифи Қаддафийга инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик учун Ҳаага маҳкамаси олдида жавобгарликка тортилишдан қутулиш имконини беради.

Қаддафийга қарши қуролли кураш олиб бораëтган исëнчилар ҳам¸ агар Қаддафий ва унинг оиласи ҳокимиятни топширса¸ унинг истеъфога чиқиб¸ ўзи туғилган жойда яшашига монеълик қилмасликларини билдирган эди.

Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан сўнг ЛивияТашқи ишлар вазири¸ Қаддафийнинг ҳокимиятдан кетиши юзасидан ҳеч қандай музокара йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG