Линклар

logo-print
Нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмаси ОПЕК тарқатган маълумотга кўра¸ бугунга келиб жаҳондаги энг йирик нефт заҳираларига эгалик бўйича биринчилик Саудий Арабистони эмас¸ балки Венесуэлага ўтган.

ОПЕКка кўра¸ сўнгги тадқиқотлар натижасида Венесуэла нефт заҳиралари 296 миллиард баррелдан кўпроқ¸ Саудий Арабистонидаги заҳиралар эса¸ 264 миллиард баррелдан ошиқ¸ деб баҳоланган.

Айни пайтда¸ мутахассислар Венесуэла нефт заҳираларининг ўта оғир хом нефт ҳисобига ошгани ва уни ўзлаштиришнинг ниҳоятда қийинлигидан огоҳлантирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG