Линклар

АҚШ га қарашли Shuttle Atlantis космик кемаси 30 йиллик хизмат ва 135 парвоздан сўнг ўз фаолиятини расман тўхтатади.

Бугун Shuttle Atlantisнинг Флоридадаги Кеннеди космик марказига қўниши ва шу билан бошқа фазога кўтарилмаслиги кутилмоқда.

NASA агентлиги Shuttle Atlantisга муқобил янги фазо кемасини қуриш учун маблағ ажратишга рози хусусий ширкатлар билан келишув имзолагунга қадар¸ Халқаро космик станцияга космонавтларни Россиянинг Союз кемаси олиб чиқади.

Ҳозирда бир қатор йирик ширкатлар¸ хусусан Boeing ширкати NASA учун янги фазо кемаси қуришга қизиқиш кўрсатмоқда. Shuttle Atlantis миссиясини бажарувчи янги кеманинг 2015 йилдан сўнггина тайëр бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG