Линклар

logo-print

ЕИ раҳбарлари Греция қутқарув дастурини муҳокама қилади


Меркел ва Саркози.

Меркел ва Саркози.

Бугун евроҳудудга кирган давлат раҳбарлари учрашиб¸ Греция иқтисодини қулашдан сақлаш учун иккинчи қутқариш пакети ажратиш масаласини муҳокама қиладилар.

Брюссел учрашуви арафасида Европа комиссияси раҳбари Хосе Мануэл Баррозо¸ агар Европа Иттифоқи раҳбарлари Греция қарз инқирозига ечим топмасалар¸ бундан бутун дунë иқтисодига зиëн етажагидан огоҳлантирди.

Бугунги учрашув арафасида Берлинда учрашган Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Николя Саркози Грецияга бериш режалаштирилаëтган 115 миллиард евролик иккинчи қутқарув дастурини муҳокама қилдилар.

Учрашувдан сўнг Меркел Брюссел учрашувида Европа Иттифоқи раҳбарларининг бу масалада бир қарорга келишларига оид умидларда кўп ҳам асос йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG