Линклар

Ўтунбаева амнистия эълон қилди


Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева.

Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева.

Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева мамлакат мустақиллигининг яқинлашаëтган 20 йиллиги муносабати билан амнистия ҳақидаги фармонга қўл қўйди.

Амнистияга кўра¸ майда жиноятлар учун қамалганлар¸ вояга етмаганлар¸ 55 ëшдан ўтган аëл¸ 60 ëшдан ўтган эркак маҳбуслар¸ ҳомиладор¸ ногирон¸ ҳамда давлатдан қарзини узган маҳкумлар озодликка чиқарилади.

Президент идорасининг билдиришича¸ янги амнистия Қирғизистон қамоқхоналаридаги 14 435 маҳкумдан 3470 нафарини озодликка чиқаришни кўзда тутади.

Фармонга мувофиқ¸ оғир жиноятлар¸ уюшган жиноий гуруҳлар билан боғлиқ жиноятда айбланганлар¸ рецидивистлар¸ ҳамда қамоқхона тартибини бузганлар амнистияга тушмайдилар.

Қирғизистон СССРдан мустақил бўлганини 31 август куни байрам қилади.
XS
SM
MD
LG