Линклар

logo-print

Деҳлида фоҳишаликда айбланган ўзбек аëллари ҳибсга олинди


Ҳиндистон¸ Туркия ва БАА каби давлатларда ўзбек фоҳиша қизларининг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тез-тез кўзга ташланади.

Ҳиндистон¸ Туркия ва БАА каби давлатларда ўзбек фоҳиша қизларининг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тез-тез кўзга ташланади.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ҳиндистон полициясига кўра¸ Ўзбекистондан фоҳишалик учун келаëтганлар сони ошмоқда.


Ҳиндистон нашрларининг хабар қилишича¸ сешанба куни пойтахт Деҳлида Ўзбекистон ва Қозоғистондан келган беш нафар аëл фоҳишаликда айбланиб қамоққа олинган. Шунингдек фоҳишаларга қўшмачилик қилиб келган ўзбек аëл ва унинг ҳиндистонлик эркак шериги ҳам қўлга олинган.

Ҳиндистон полициясининг матбуотга маълум қилишича¸ хориждан келган қизларнинг жинсий хизмат кўрсатишига оид маълумот олиниши ортидан жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари Деҳлининг South Extention Part-I районидаги айтилган манзилга етиб келишган.

Мижоз сифатида кирган полициячиларга ўзбек қўшмачи аëл қизларни кўрсатган ва иккала қўшмачи билан савдолашув тугагач¸ ҳар бир қизнинг хизмати учун олдиндан 450 доллардан 550 долларгача ҳақ тўланган.
Шундан сўнг полициячилар воқеа жойидаги барчани ҳибсга олган.

Мазкур амалиëтда иштирок этган офицер Ашок Чанднинг Times of India нашрига айтишича¸ ўзбекистонлик қўшмачи аëл йиллардан бери Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида айни иш билан шуғулланиб келаëтганини тан олган.

Офицерга кўра¸ ўзбекистонлик қизларнинг ҳаммаси кира ҳақи 800 АҚШ доллари бўлган махсус квартирада яшаган ва улар учун кира ҳақини¸ озиқ-овқат харажатларини қўшмачилар тўлаб келган. Ойлик хизмати учун қизларга 2200 доллар ҳақ тўланган¸ бу гуруҳ маҳаллий криминал авторитет Ашиш ҳимояти остида иш олиб борган.

Исловатхона яширин фаолият юрғизгани боис¸ унга мижозлар фақат эски мижозлар кўрсатма ва тавсияси асосидагина қабул қилинган.

Ҳиндистон полициясига кўра¸ собиқ СССР республикалари¸ хусусан Ўзбекистондан келиб фоҳишалик қилаëтган аëллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Бундан олдин Ҳиндистон Ички ишлар вазири мамлакат парламенти олдида мамлакатдаги фоҳишалик муаммоси ҳақида ҳисоб бераëтиб¸ собиқ СССР давлатлари¸ хусусан Ўзбекистондан фоҳишалик қилиш учун келаëтган аëллар оқимини тўхтатиш асосий муаммолардан бирига айланганини таъкидлаган эди.

Айни шундай муаммога дуч келаëтган айрим араб давлатлари¸ хусусан Бирлашган араб амирликлари¸ ўзбекистонлик аëлларнинг мамлакатга кириши учун талабларни кескинлаштиришга мажбур бўлган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG