Линклар

Россия президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган зилзила муносабати билан ҳамдардлик телеграммасини юборди.

Бу ҳақда Россия президентининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.

“Ўзбекистон ҳудудидаги кучли зилзила туфайли кишилар қурбон бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлигимни қабул қилинг”, дейилади Россия президенти телеграммасида.

19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси Фарғона водийсида содир бўлган зилзилада, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG