Линклар

logo-print

Сармоя жалб қилиш учун мамлакатда қулай шароит яратилиши бўйича рейтингда Ўзбекистон 178-ўринни эгаллади.

Бу ҳақда Россия миллий рейтинг агентлиги маълум қилади.

Мазкур рейтинг натижаларига кўра, бу йил 976.64 бал жамғарган Ўзбекистон сармоя жалб қилиш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида охирги ўринни эгаллаган. Хусусан, ўтган йигирма йил давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий мусобақадоши бўлиб келган Қозоғистон инвестиция жалб қилиш бўйича жаҳонда 93-ўринни (1 015.18 бал), ўтган йили апрел ва июн воқеаларини бошдан кечирган Қирғизистон 131-ўринни (999.36 бал), минтақадаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири бўлиб ҳисобланган Тожикистон 154-ўринни (989.20 бал) эгаллаган. Туркманистон бўйича эса маълумотлар йўқ.

Ўзбекистон сармоя жалб қилиш бўйича рейтинг рўйхатида Африка қитъаси ғарбида жойлашган Гвинея ва Тинч океанида жойлашган Палау орол давлати ўртасида турибди.

212 мамлакатни қамраб олган рейтингда биринчи ўринни Дания (1103,26 бал) эгаллаган. Кейинги ўринлар Финляндия ва Швейцария каби мамлакатларга насиб этган.

Ўзбек муҳожирлари энг кўп меҳнат қиладиган Россия эса мазкур рўйхатда 130-ўринда турибди.

Халқаро таҳлилчилар иштирокида тузилган рейтинг шартлари орасида аҳоли турмуш даражаси, фаолият юритиш учун шароит ва хавф-хатарлар, иқтисодий эркинлик даражаси, порахўрлик даражаси ва шу кабилар бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG