Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:24

Горан Ҳажич ҳибсга олинди


Сербияда уруш жиноятларида гумонланаётган хорватиялик серб генерали Горан Ҳажич ҳибсга олинди.

Ҳажич Воеводина вилоятида Белгарддан 100 километр узоқликда, Фрушка Гора тоғли ҳудудида қўлга олингани айтилмоқда.

Сербия Президенти Борис Тадич серб генерали Ҳажичнинг ушланганини тасдиқлади.

52 ёшли Горан Ҳажич Ҳаага трибуналидан етти йил давомида яшириниб келди.

Ҳажич Ҳаагадаги БМТ трибунали томонидан Болқон уруши даврида юзлаб хорватларнинг ўлдирилишида ҳамда 1991-1995 йилларда 28 минг хорватнинг мажбурий депортация қилинишида айбланади.

Горан Ҳажич ҳибсга олинди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:44 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG