Линклар

Беларусда ҳар чоршанбага белгиланган навбатдаги норозилик акцияси бўлди


Беларус хавфсизлик хизмати чоршанба куни президент Александр Лукашенка режимига қарши тинч норозилик намойишига чиққан ўнлаб одамни ҳибсга олди.

Беларусдаги мухолифат тарафдорлари расмий тақиққа қарамай ҳар чоршанба куни ўтказишга келишган "сукут орқали норозилик" акциясини ўтказди.

Чоршанба куни турли шаҳарлар бўйлаб сиёсий режимдан норозилар қарсак чалиш ёки турган жойда оёқларини ерга уриш билан ўз норозилигини ифода қилди.

Мухолифат беларусликларни кетма-кет тўққиз чоршанба куни сукут орқали норозилик намойишига бирлашишга чақирган.

Минскка йиғилган айрим намойишчилар эса таниқли марҳум хонанда Виктор Цойнинг "Ўзгаришларга илҳақмиз" номли қўшиғини баланд овозда ижро этди.

Беларус намойишчиларининг гимнига айланган бу қўшиқнинг мамлакатдаги радиоканаллар орқали ҳавога узатилиши ҳукумат раҳбарлари томонидан бироз муқаддам тақиқлангани айтилган эди.

Беларусда норозилик намойишларининг навбатдаги тўлқини бошланган май ойидан буён бир яримдан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди. Қўлга олинганлар қисқа муддатли қамоқ ёхуд жарима билан жазоланди.
XS
SM
MD
LG