Линклар

logo-print

Афғонистонда Британия манфаатига қарши борган 2 фуқаро ҳибсга олинди


Британия ҳукумати мамлакат ҳарбий қўмондонлиги Афғонистонда икки британияликни ўз мамлакати манфаатларига таҳдид солганлик айби билан ҳибсга олганини маълум қилди.

Британия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда Британия фуқароси эканини айтган икки шахс ўтган ҳафта ҳибсга олингани айтилган.

Расмий хабарларга кўра, бу шахслар Ҳилманддаги элчихонага олиб борилган ва у ерда текширувдан ўтказилмоқда.

Бунга қадар айрим ахборот воситаларида бу шахсларнинг Толиблар сафида коалиция қўшинларига қарши курашгани ҳақида хабарлар берилган эди.

The London Times газетаси хабарига кўра, икковлон Ҳиротдаги International Trade Centre меҳмонхонасида британиялик ва афғонистонлик аскарларни Толиблар сафига жалб қилишга қаратилган маҳфий амалиётни бажараётган кезда қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG