Линклар

АҚШ 1990 йилларда собиқ Югославия уруши даврида уруш жиноятларини содир этганликда айбланган Горан Ҳажичнинг қўлга олинганини олқишлади.

Оқ уй матбуот вакили Жей Карнига кўра, Ҳажичнинг қўлга олиниши Хорватияда содир этилган уруш жиноятларидан ҳанузгача азият чеккан жабрдийдаларнинг азобларига хотима ясаши мумкин.

Швеция Ташқи ишлар вазири, ЕИнинг Босния ва Герцеговина бўйича собиқ махсус вакили Карл Билт эса Ҳажичнинг қўлга олиниши ниҳоят Европа тарихидаги аянчли саҳифалардан бирининг ёпилишини таъминлаши мумкинлигини айтди.

Уруш ва инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда гумон қилинган Горан Ҳажичнинг Ҳаага трибуналига экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG