Линклар

logo-print
АҚШга қарашли Atlantis космик кемаси 30 йил хизмат қилганидан сўнг Флоридадаги Кеннеди космик марказига қўнди.

135 бора фазога кўтарилган шатлнинг сўнгги бор қўнишини томоша қилиш учун Кеннеди космик маркази яқинига юзлаб одам йиғилди.

Шатлнинг сўнгги парвозини бошқарган тўрт астронавт соғ-омон ерга қўнди ва фазо кемаси командири Крис Фергюсон НАСАга ҳисобот берар экан, бу кема инсоният тарихидан муносиб ўрин қозонганини алоҳида таъкидлади.

- Хюстон, миссия бажарилди! Дунёга 30 йил хизмат қилганидан сўнг бу фазо кемаси тарихдаги муносиб ўрнини қозонди ва якуний манзилига етиб келди, - деди Atlantisнинг командири.

NASA агентлиги Atlantisга муқобил янги фазо кемасини қуриш учун маблағ ажратишга рози хусусий ширкатлар билан келишув имзолагунга қадар¸ Халқаро космик станцияга космонавтларни Россиянинг Союз кемаси олиб чиқади.

Ҳозирда бир қатор йирик ширкатлар¸ хусусан Boeing ширкати NASA учун янги фазо кемаси қуришга қизиқиш кўрсатмоқда. Atlantis миссиясини бажарувчи янги кеманинг 2015 йилдан сўнггина тайëр бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG