Линклар

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси тарқатган баёнотдан сўнг Қорақалпоғистон Республикасида болалар меҳнатидан ноқонуний фойдаланилаётгани ҳақидаги фактларни текширишни бошлади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси ёзган мактуб ва ундаги далиллар Миллий марказ томонидан Қорақалпоғистон халқ таълими вазирлигига жўнатилди.

Озодлик билан суҳбатлашган Қорқалпоғистон Халқ таълими вазири ўринбосари Аҳмад Наримбетов эса бу фактларни текшириб, муаммони ҳал қилишни ваъда қилди.

Шу йил июн ойида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси етакчиси Елена Урлаева Қорақалпоғистонга сафар қилиб, бу ерда умумий ўрта мактаб ва коллеж ўқувчилари пахта далаларида баҳорги ишларга мажбуран жалб қилингани ҳақида хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG