Линклар

Ўзбекистон Олий Мажлиси Бош вазирнинг илк ҳисоботидан тўла қониқмагани ифодаланган қўшма қарорни эълон қилди.

ЎзА агентлигида чоп этилган қарорда, аввалига, Бош вазир Шавкат Мирзиёев етакчилигидаги ҳукумат 2011 йилнинг дастлабки олти ойи давомида эришган ютуқлар билан бирга жиддий камчиликлар санаб ўтилган.

Ҳукумат томонидан олиб борилаётган ишнинг президент каримов киритган концепцияда қўйилган талабларга жавоб бермаслиги, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижроси эса жиддий равишда орқада қолаётгани айтилади қўшма қарор матнида.

Айниқса, давлат ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари молиявий-хўжалик ишларига ноқонуний равишда аралашганига оид ҳолатларга “тоқат қилиб бўлмаслиги” тилга олинган.

Ҳисоботнинг асосий қисми камчиликларга қаратилган ва булар ортидан Мирзиёев етакчилигидаги ҳукуматга қатор тавсиялар берилган.

Шунингдек, Ижро ҳокимияти фаолияти устидан кескин назорат ўрнатиш зарурати айтилган.

Эслатамиз, шу йил 15 июл куни Бош вазир мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлиснинг икки палатаси аъзолари иштирокида ўтган қўшма йиғилишда ҳисобот берди.
XS
SM
MD
LG