Линклар

АҚШга борган ўзбекистонликлар алоҳида текширувдан ўтади


АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонни террор таҳдиди боис фуқаролари махсус текширувдан ўтказилиши шарт бўлган давлатлар сафига киритди.

Бу ҳақда департаментнинг расмий сайтига таяниб берилган хабарларга кўра, бу давлатлар фуқаролари АҚШ Иммиграция хизмати томонидан уларнинг бирор террор ташкилотига аъзо эмаслигини аниқлаш имконини берувчи қўшимча текширувдан ўтказилади.

Фуқаролари учун қўшимча текширув сўралаётган давлатлар сони 36 та ва булар орасида Ироқ, Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Ливия, Малайзия каби давлатлар бор.

Бу давлатлар фуқаролари террор таҳдидини туғдирадиган давлатлар сафига қайси жиҳатлар асосида киритилгани ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмаган.
XS
SM
MD
LG