Линклар

21 июл куни Қозоғистон ва Ўзбекистон президенлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Бу ҳақда КАЗИНФОРМ агентлиги берган хабарга кўра, Нурсултон Назарбоев Ўзбекистан президенти Ислом Каримовга Фарғона водийсидаги ер силкиниши оқибатида кишилар ҳаёти қурбон берилгани юзасидан ҳамдарлик билдирган.

Шунингдек, Назарбоев қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларига ҳам ҳамдардлик сўзларини йўллаган ва зилзила оқибатларини бартараф этиш учун ёрдам ваъда қилган.

Хабарларга кўра, 10 июл куни Германияда жарроҳлик амалиётидан ўтиб қайтган Назарбоев илк иш кунидаёқ Ўзбекистон президентига қўнғироқ қилган.
XS
SM
MD
LG