Линклар

21 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Канада сиëсий маслаҳат учрашувларининг икки давраси бўлиб ўтди¸ деб хабар қилди Тошкент дипломатик идораси.

Вазирликка кўра¸ учрашувда томонлар ўзаро муносабатлардаги ижобий ўзгаришларни тилга олганлар ва савдо-иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштиришга қизиқиш билдирганлар.

Музокараларда¸ асосан¸ Канада замонавий технологияларини Ўзбекистон иқтисодига тўғридан-тўғри сармоялар киритиш орқали жалб этиш масаласи муҳокама қилинган.

Ўзбекистон томони канадаликларга энергетика¸ машинасозлик¸ тоғ-кон¸ кимë ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестицион лойиҳаларга қўшилишни таклиф этган.

Айтилишича¸ ҳозирда Ўзбекистонда Канада сармояси билан тузилган 43 қўшма корхона иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG