Линклар

logo-print
Россия Бош тергов бошқармасининг Петербург бўйича матбуот маркази тарқатган хабарга кўра¸ 21 июл куни Санкт-Петербург шаҳар судида тўрт Ўзбекистон фуқароси устидан ҳукм ўқилган.

Маҳкама 28 яшар Паҳлавон Шарипов¸ 28 яшар Давронбек Қосимов¸ 22 яшар Рустам Ғаниев ва 21 яшар Самариддин Баҳриевларни қотиллик ва талончиликда айбдор деб топиб¸ улардан учтасига 14 йиллик¸ Ғаниевга эса 13 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган. Тожикистон фуқароси 28 яшар Хуршед Саъдуллоев¸ қароқчиликка ëрдам берганликда айбланиб¸ 1 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Маҳкама ҳукмида айтилишича¸ тўртала Ўзбекистон фуқароси 2009 йил 10 ноябрида тижорат ширкатларидан бирига қарашли қурилиш объектига қароқчиликка тушишган. Қурилиш ҳудудида қўриқчиларга дуч келгач¸ уларга жисмоний талафот еткизган ва қоровуллардан бири воқеа жойида жон берган.

“Жиноятчилар қўриқчилардан бирининг 13 минг рубллик кийимларини олиб¸ тижорат ширкатининг 130 минг рубллик молини ўғирлаб воқеа жойидан ғойиб бўлишган”¸ дейилади Тергов бошқармаси ахборотида.

Мазкур маҳкамада судланганлар Россиядаги миллатчилар ғазабини қўзғамоқда ва интернет форумларда улар бўлажак сайловларда хорижийлар томонидан содир этилагидан жиноятлар учун ўлим жазосини қайта тиклаб¸ Марказий Осиë фуқаролари учун кескин виза режими жорий қилишга ваъда берадиган ҳар қандай номзодга овоз беришга тайëрликларини билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG