Линклар

Қаддафий музокараларни қиëматга қолдирди


Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий.

Ливияни 41 йилдан бери бошқариб келаëтган Муаммар Қаддафий ўз қуролли мухолифлари билан музокара қилмаслиги ва сўзлашувни қиëмат кунига қолдирганини билдирди.

Қаддафийнинг бу баëноти аудиоëзуви у туғилиб ўсган Сирте шаҳрида тўпланган минглаб тарафдорларига эшиттирилди.

Чоршанба куни Франция ҳукумати Қаддафий ҳокимиятдан истеъфо бериб¸ Ливия сиëсатини тарк этса¸ унинг мамлакатда қолиб тинч яшаши кафолатланажагини таклиф қилган эди.

АҚШ ҳукумати эса¸ Қаддафийдан зудлик билан ҳокимиятдан кетиш ва унинг ўрнига Ливия халқи танлаган ҳукумат келиши лозимлигини билдирмоқда.

Ўтган ҳафта Истанбулда тўпланган АҚШ етакчилигидаги 30 давлат расмийлари Қаддафийга қарши қуролли кураш олиб бораëтган исëнчиларни мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида тан олди.
XS
SM
MD
LG