Линклар

Россия Марказий сайлов комиссияси расмийлари навбатдаги президентлик сайловларининг 2012 йилнинг 4 март куни ўтказилиши мумкинлигини билдирдилар.

Мамлакат қонунчилигига кўра¸ президентлик сайлови 2012 йил мартининг биринчи ëки иккинчи якшанбасига¸ расмий дам олиш кунига белгиланиши лозим.

Келаси йилнинг 11 марти якшанба бўлса-да¸ 8 март байрами ўрнига иш куни деб белгиланган. Шу боис Марказий сайлов комиссияси вакиллари қонунда белгиланган икки якшанбадан фақат биттаси¸ 4 март расман дам олиш куни бўлгани боис¸ президент сайловларининг шу кунга белгиланиши қонуний бўлажагини билдирмоқда.

Россия Давлат думасига сайловлар жорий йилнинг 4 декабрига белгиланган.
XS
SM
MD
LG