Линклар

Тожикистон парламенти депутатлари рухсат берилмаган норозилик чиқишлари учун белгиланган жазони кучайтириш ҳақида ҳукумат ҳозирлаган қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Янги қонунга кўра¸ эндиликда бундай йиғин ва намойиш ташкилотчилари беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳозиргача амалда бўлиб келаëтган қонунда¸ айни ҳаракат учун жарима ëхуд 15 кунгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Парламент юқори палатаси томонидан мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакат бўйлаб ëнилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиб бораëтганига нисбатан аҳоли норозилиги кучайган бир пайтга тўғри келди.

Кузатувчилар¸ бу қонунни араб кўчаларида юзага чиққан халқ исëнларининг Тожикистонда такрорланиш эҳтимоли олдини олиш учун қўйилган қадам сифатида баҳоламоқдалар.

Янги қонун президент Имомали Раҳмон томонидан имзоланганидан сўнг расман кучга киради.
XS
SM
MD
LG