Линклар

Ўзини Аноним деб атаган компютер ҳакерлари гуруҳи бугун НАТО компютер серверига хуруж қилганини эълон қилди.

Бу даъвоси исботи ўлароқ гуруҳ НАТО га тегишли экани айтилаëтган икки расмий ҳужжатни жамоатчиликка эълон қилди.

“Қўлимизда жуда ҳам кўп махфий материаллар бор. Яқин кунларда қизиқарли ахборотларни кутинг”¸ дейилади Аноним гуруҳи тарқатган хабарда.

Германиянинг DPA ахборот агентлиги НАТО расмийсининг “биз компютер серверимиз хавфсизлиги бузилганидан огоҳмиз ва бу ҳаракатни қоралаймиз” деган гапларини иқтибос келтирди.

Аноним гуруҳи авваллари ҳам интернет хизматларига уюштирилган ҳужумларда гумон қилинган.

Британия¸ Ҳолландия ва яқинда АҚШ да мазкур гуруҳ аъзолигида гумон қилинган шахслар ҳакерлик ҳужуми билан боғлиқ айблар билан қамоққа олинди.
XS
SM
MD
LG