Линклар

logo-print
Финляндиянинг мобил ишлаб чиқарувчи Nokia ширкати 2011 йилнинг иккинчи чорагида 523 миллион камомадга кирганини эълон қилди. Бу йўқотиш қўл телефонлари муомалага кирганидан бери илк бор Apple фойдасига ишлади ва iPhone савдоси дунëдаги smartphone русумидаги телефонлар ичида биринчиликка кўтарилди.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Nokia smartphoneлари савдоси 16 миллион 700 минг донага тушган бўлса¸ Apple ширкати кейинги уч ой ичида дунë бўйлаб 20 миллион донадан ошиқ iPhone сотишга муваффақ бўлган ва шу билан Appleнинг уч ой ичидаги даромадини кутилганидан ҳам кўпроқ – 7 миллиард 310 миллион долларга чиқарган.

90-йиллар охирида жаҳон қўл телефон бозорида АҚШ нинг Motorola ширкатидан ўзиб биринчиликка чиққан Nokia бу биринчиликни яна АҚШ ширкати¸ фақат бу гал Appleга бой берди.

Ўз телефонларини Microsoft ширкати тизимига улаш ҳақида келишувга эришган Nokia шу йўл билан асосий рақиби Appleдан ўзишга умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG