Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:01

Тошкентнинг ягона солиғи кичик бизнесни хонавайрон қилмоқда


Бозорда ўтирганнинг ҳар бир текширувчи қўлига нимадир узатишдан ўзга чораси йўқ...
Бозорда ўтирганнинг ҳар бир текширувчи қўлига нимадир узатишдан ўзга чораси йўқ...

Марказий Осиëни тадқиқ қилувчи EurasiaNet нашри бевосита кузатишлар натижасида шундай хулосага келди.


"2011 йилни Ўзбекистон ҳукумати кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳақидаги ваъда билан бошлаганда Наимжон Аҳмедов Тошкентда икки хизматчиси билан саëҳат агентлигини юрғизаëтган эди. Июл ойига келиб¸ ҳукумат "ваъдалари" амалга кўчгач¸ Аҳмедов ниҳоятда баланд солиқлар ва сон-саноқсиз маъмурий тўсиқлар қаршисида қолди. Охири¸ унинг ҳам ўз "дўкони"ни ëпишдан ўзга чораси қолмади"¸ деб ëзади Марказий Осиëдаги сиëсий-иқтисодий¸ ижтимоий-маънавий ҳаëт таҳлили билан шуғулланувчи EurasiaNet нашри 22 июл куни.

2011 йилни "Кичик бизнес ва тадбиркорлар" йили деб эълон қилган Ўзбекистон ҳукумати хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш учун қатор расмий тадбирлар ўтказди. Шу мақсадга қаратилган ислоҳотлар орасида қарамоғида 100 нафардан кам ишчиси бўлган хусусий ширкатларнинг барчаси учун бир хил бўлган ягона солиқ тўловларинигн жорий этилиши ҳам бор. Айни пайтда Тошкент расмийлари кичик бизнес эгаларининг ҳукумат тендерларида қатнашишига рухсат бердилар.

"Давлат назоратидаги ўзбек матбуоти бу чораларни мақташдан бўшамаëтган бир пайтда¸ оддий ўзбек тадбиркорлари билан суҳбатлашсангиз¸ уларнинг бизнес қилишда қанчалар қийинчиликка учраëтганини билиб оласиз"¸ деб давом этади EurasiaNet таҳлилчиси.

"Гарчи кўпчилик тадбиркорлар хусусий бизнесни рўйхатдан ўтказиш тартибининг бир оз енгиллашганини эътироф этса-да¸ улар катта-кичиклигидан қатъий назар ҳар бир хусусий тадбиркорни оз эмас¸ кўп эмас 12 та давлат агентлиги текширишидан гапирадилар.
Аксар бундай текширувларнинг бош муддаоси эса¸ хусусий тадбиркордан бир нарса ундиришдир"¸ дейди EurasiaNet гаплашган тадбиркорлар.

Аммо кичик бизнес эгалари учун энг катта бош оғриқ бу янги бизнес солиқларидир. Аслида¸ янги солиқ тизими жорий қилишдан мақсад¸ расмийлар даъвосича¸ масалан¸ мулк солиғи ва даромад солиғини бирлаштириш орқали¸ бу жараëнни соддалаштириш эди. Аммо янги солиқ тизими кичик бизнесдан кўра¸ катта бизнес гуруҳлари фойдасига хизмат қилмоқда¸ кичикларининг бирин-кетин хонавайрон бўлишига сабаб бўлмоқда¸ дейилади EurasiaNet мақоласида.

Нашр таҳлилчиси суҳбатлашган ўзбекистонлик тадбиркор¸ ҳозирда АҚШ да сиëсий қочқин мақомида яшаëтган Санжар Умаров¸ кичик бизнесга нисбатан бундай муносабат муаллифи аслида ҳукуматнинг ўзи¸ дея фикр билдирган.

- Ўзбекистондаги тузум ҳукумат юқори поғонасидаги расмийдан то пастдаги амалдорга қадар исталган одамнинг исталган мулкини¸ бу ферма бўладими ëхуд ширкат¸ қўрқинчли солиқ ва ҳуқуқий кодекслар воситасида исталган пайт тортиб олишига йўл бериш мақсади устига қурилган¸ дейди иқтисодий ислоҳотларни тезлатиш мақсадида "Серқуëш Ўзбекистон" гуруҳи тузганидан кўп ўтмай¸ қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ қамоққа ҳукм қилинган Санжар Умаров EurasiaNet билан суҳбатда.

Гарчи бундай чора-тадбирлардан нозори бўлса-да¸ ўзбекистонлик тадбиркорлар унга қарши овоз чиқаришдан қўрқадилар. Бунинг ўрнига улар ҳукумат белгилаган каттадан-катта солиқни давлатга тўлаш ўрнига¸ секингина унинг бир улушини солиқ йиғувчининг чўнтагига солишни маъқул биладилар. Кўпинча тўланиши лозим солиқ миқдорининг ярмига етадиган бундай пора эвазига солиқ инспекторлари кўпчилиги савдогар - дўкон эгалари бўлган кичик тадбиркорларга ҳомийлик қиладилар¸ дейилади EurasiaNet мақоласида.
XS
SM
MD
LG