Линклар

logo-print
1990 йилларда собиқ Югославияда бўлган уруш даврида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланган Горан Ҳажич Белград аэропортига олиб келинди.

Ҳажич чоршанба куни Белгард шимолидаги Фрушка Гора миллий боғида қўлга олинган ва унинг тез орада Ҳаагага экстардиция қилиниши кутилаётган эди. Аммо, Белград расмийлари унинг қачон жўнатилиши ҳақида очиқ маълумот бермаётган эди.

Ҳажичнинг адвокати ўз ҳимояланувчиси экстрадиция қилинишига қарши курашмаслиги ва Ҳаага жўнатилишини кутаётганини айтди.

52 ёшли Горан Ҳажич Ҳаага трибуналидан етти йил давомида яшириниб келди.

Ҳажич Ҳаагадаги БМТ трибунали томонидан Болқон уруши даврида юзлаб хорватларнинг ўлдирилишида ҳамда 1991-1995 йилларда 28 минг хорватнинг мажбурий депортация қилинишида айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG