Линклар

Сурия ҳарбийлари Ҳомс шаҳрига энг йирик юришни амалга оширди. Хабарларга кўра, камида икки одам ўлган, ўнлаб одам жароҳатланган.

Ал-Арабия телеканали берган хабарга кўра, айрим қурролли гуруҳлар эса Ҳомсдаги дўконларни талаган, аҳоли уйларига бостириб кирган.

Шунингдек, шаҳардаги масжидлардан бирида жароҳатланганлар учун қон бериши мумкин бўлган донорларга чақириқлар бўлаётгани айтилмоқда.

Ал-Арабия тармоғи бераётган айрим хабарларга кўра, Ҳомс шаҳридаги ҳарбий қисмдан аскарлар қочиб кетган ва қисм бўшаб қолган.

Ҳомс шаҳри Сурияда президент Башар ал-Ассадга қарши тўрт ойдан буён давом этаётган норозиликлар энг кучли тарзда юзага чиққан ҳудуд бўлмоқда.

Шу ҳафта ичида бу шаҳарда 50 дан ортиқ одам тўқнашувларда қурбон бўлгани ҳақида хабарлар бор.
XS
SM
MD
LG