Линклар

Наманган шаҳри ҳокими ишдан олинди


Наманган шаҳри ҳокими Илҳомиддин Ботиров мамлакат президенти Ислом Каримов ишончини оқламагани учун ишдан олинган.

Бу ҳақда Olam.uz нашри берган хабарга кўра, 20 июл куни шаҳар халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида сўзлаган Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳоким ана шу сабаб билан ишдан олганини маълум қилган.

Бош вазирга кўра, эндиликда собиқ шаҳар ҳокими иш фаолияти давомида бир неча жиддий хатоларга йўл қўйган ва оқибатда, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ортда қолган.

15 июл куни илк бор Олий Мажлиснинг иккала палатасига ҳисоб берган Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳукуматига парламент билдирган жиддий эътирозлардан бири ҳам Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг ортда қолаётгани ҳақида бўлган эди.

Хабарларга кўра, Наманган шаҳри ҳокими этиб муқаддам "Тошавтобустранс" акциядорлик ширкати директори бўлиб ишлаган Т.Дадабоев тайинланган.
XS
SM
MD
LG