Линклар

Ўзбекистон Марказий Банкининг эълон қилишича, 2011 йилнинг 1 июлига қадар тижроат банклари томонидан чиқарилган пластик карточкалар эгалари сони 6 миллион 519 минг кишидан ошган.

Энг кўп карточка Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ишлатилмоқда.

Шунингдек Марказий Банк 2011 йилнинг охирига қадар пластик карточка эгалари сони 6 миллион 600 мингдан ошишини тахмин қилмоқда.

2011 йилнинг 1 июлига қадар терминаллар орқали амалга оширилган пул муомалалари ҳажми 4 трлн. 262 млрд. сўмга етган.

Бу муддатга қадар ўрнатилган терминаллар сони эса 88 ярим мингдан ошган.
XS
SM
MD
LG