Линклар

23 июлда Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол терма жамоалари беллашади


Ўзбекистоннинг футбол бўйича терма жамоаси 23 июл куни Тошкент вақти билан кечки соат 7 да Қирғизистон терма жамоаси билан беллашади.

Икки давлат терма жамоалари сўнгги 12 йил ичида илк бор бир майдонга тушмоқда.

Эртанги учрашувда ғолиб чиққан жамоа 2014 йилда бўладиган футбол бўйича Жаҳон чемипонатида иштирок этиш учун дастлабки имкониятни қўлга киритади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайтида берилган хабарга кўра, эртага бўладиган учрашув учун "Пахтакор" марказий майдони кассаларида сотилаётган чипталар нархига кўра 2 тоифага: 3 минг ва 2 минг сўмлик тоифаларга ажратилган.
XS
SM
MD
LG