Линклар

Ўзбекистонда ярим йиллик якунлари муҳокама қилинди


 Шавкат Мирзиёев ҳисоботи Вазирлар маҳкамасида ҳам таҳлил қилинди.

Шавкат Мирзиёев ҳисоботи Вазирлар маҳкамасида ҳам таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 8 фоиз, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 6,8 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ўсиши 6,7 фоиз, экспорт ҳажмининг ўсиши 18,7 фоизни ташкил этгани айтилмоқда.

Бу ҳақда 22 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган мажлисида қайд қилинди.

Ўтган олти ой давомида 520,2 мингдан зиёд иш ўринлари яратилиб, 2260 та уй-жой ва 558 та ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, йиғилишда ютуқлар билан биргаликда ҳукумат ишидаги камчиликлар ҳам эътироф этилган.

Жумладан, мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқлар ва ғовлар, тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари мавжудлиги айтилган.

Мажлисда “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекэнерго”, “Ўзбеккимёсаноат” , “Ўзбекенгилсаноат”, “Ўзбекчармпойабзал”, “Ёғ-мой ва озиқ овқат саноати” ва “Ўзфармсаноат” ташкилотларининг фаолияти танқид остига олинган.

ЎзА эълон қилган хабарда айтилишича, мажлисда Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг 15 июл кунги парламентдаги ҳисоботи яна бир бор таҳлил қилинган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Бош вазирнинг илк ҳисоботидан тўла қониқмагани ифодаланган қўшма қарорни эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG