Линклар

Москвада жанжаллашган ўзбек мардикорлари депортация қилинади


22 июл куни Москвада оммавий жанжални уюштирган 30 дан зиёд ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россиядан чиқариб юборилади.

Бу ҳақда маълум қилган Россия Федерал миграция хизмати вакили Залина Корниловага кўра, ҳибсга олинганлар қўлида керакли ҳужжатлар бор-йўқлигидан қатъий назар барчаси депортация қилинади.

Воқеа гувоҳларига кўра, жанжал пайти мардикорлар дубинка ва пичоқларни ишга солган.

"Интерфакс" хабарига кўра, иш ўрни устидаги тортишув оқибатида келиб чиққан жанжалда жами қирқдан зиёд одам иштирок этган, уларнинг тўққиз нафари Россия фуқаросидир.
XS
SM
MD
LG