Линклар

Баск айирмачи гуруҳи лидери 377 йилга қамалди


Испанияда Баск айирмачи гуруҳининг қуролли қаноти бўлган ЭТА ташкилотининг собиқ лидери 2002 йилдаги терактни уюштирганликда айбдор деб топилиб, 377 йилга қамалди.

Бу ҳақда Озодлик радосининг Мадриддаги мухбири Виктор Черецкий маълум қилди.

1973 йилда туғилган Гарикойтс Аспиасу Рубинанинг 2002 йилда Португалете шаҳар мэри Эстер Кабесудони ўлдиришга ҳаракат қилиб, уюштирган суиқасд пайтида йигирмага яқин одам жароҳатланган эди.

Аспиасу Рубина узоқ йил яшириниб юрганидан сўнг 2008 йилда Францияда ушланган эди.

ЭТА ташкилоти Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан террорчи ташкилот, дея тан олинган.
XS
SM
MD
LG