Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик машинасини ёққан рус депутати мандатидан айрилди


Россиянинг Ленинград вилоятидаги “Светлое” кўли бўйида Ўзбекистон фуқаросига тегишли автомобилни ёқиб юборганликда гумонланаётган “Красненькая речка” муниципал округи депутати Алексей Иванов депутатлик ваколатини топширди.

“Росбалт.ру” сайтининг миниципал округ матбуот хизматига таяниб ёйинлаган хабарига кўра, Алексей Иванов ҳозирда депутатлар рўйхатида йўқ, бироқ унинг қайси партиядан экани ошкор қилинмаяпти.

Дастлабки суриштирувларга кўра, 40 ёшли Алексей Иванов шериги билан биргаликда “Светлое” кўли бўйидаги йўлда кетаётган, ўзбекистонлик 32 ёшли фуқарога тегишли “Жигули” автомобилини тўхтатган.

Икки ўртада жанжал келиб чиққач, Иванов ва унинг шериги ов пичоғи билан таҳдид қилиб, машинадан ўзбекистонликни ва унинг хотини билан ўғлини тушириб, машинани ёқиб юборганлар.

Собиқ депутат ва унинг шеригига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG