Линклар

Эрдўғон Исроилдан кечирим сўрашни талаб қилди


Эрдўғон Исроил кечирим сўрагандан кейингина Туркия-Исроил муносабатлари яхшиланишини баён қилди.

Эрдўғон Исроил кечирим сўрагандан кейингина Туркия-Исроил муносабатлари яхшиланишини баён қилди.

23 июл куни Туркия Бош вазири Ражап Тойиб Эрдўғон Исроилдан ўтган йилнинг 31 май куни “Озодлик флотилия”сига қилинган ҳужум учун кечирим сўрашни талаб қилди.

Истанбулда Фаластин вакиллари билан учрашув пайтида гапирган Эрдўғон агар кечирим сўралмас экан, Анқаранинг Исроил билан муносабатлари яхшиланишини кутиш “мазмунсиз” дея таъкидлади.

Расмий Анқара Исроилдан ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули тўлашни ва Ғазо минтақасидаги қамални олиб ташлашни талаб қилиб келади.

2010 йилнинг 31 май куни Туркияга қарашли кемада Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилия”сига Исроил ҳарбийлари уюштирган амалиёт чоғида 9 нафар турк ҳалок бўлган эди.

Исроил томони тўққиз кишининг ўлими юзасидан афсусланиш билдирган, лекин Исроил ҳарбийлари ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўт очганини айтиб, кечирим сўраш ва товон пули тўлашни рад қилиб келади.

Исроил-Туркия муносабатлари 2008 йилда Исроил ҳарбийлари Фаластинга қарашли Ғазо секторига ҳужум уюштирганидан кейин совий бошлаган.
XS
SM
MD
LG