Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:11

Тошкент яна иқтисодий ўсишдан баҳс этмоқда


Хорижий валюталарнинг миллий валютага бўлган расмий курси ҳамда қора бозор курси ўртасида фарқ ошиб бориши қабатида ўзбек расмийларининг инфляция ва иқтисодий ўсиш ҳақидаги иддаолар ишончсизроқ кўринади.
Хорижий валюталарнинг миллий валютага бўлган расмий курси ҳамда қора бозор курси ўртасида фарқ ошиб бориши қабатида ўзбек расмийларининг инфляция ва иқтисодий ўсиш ҳақидаги иддаолар ишончсизроқ кўринади.

Ўзбекистонда жорий йилнинг олти ойи мобайнида ялпи ички маҳсулот ўсиши 8 фоизни ташкил қилди.

Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Маълумотларга кўра, ўтган ярим йил ичида саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши 6,8 фоизни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши 6,7 фоизни, экспорт ҳажмининг ўсиши 18,7 фоизни ташкил қилган.

Регнум манбаси аҳоли истеъмол талабининг ошиб бориши бўйича қабул қилинган чоралар истеъмол моллари ишлаб чиқаришни 12,3 фоизга, аҳолига пулли хизмат кўрсатишни 14 фоизга, чакана мол айланмасини 14,6 фоизга оширишга кўмаклашганини айтаркан, ўтган ярим йил мобайнида инфляция даражаси тахмин қилинган кўрсаткичлардан ошмаганини қайд этган.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати ходими ўтган олти ой давомида ўзлаштирилган сармоя ҳажмининг оширилишига эришилгани, 558 та янги ишлаб чиқариш объекти ишга туширилганини айтган.

- Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун қарийб 1,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоя жалб этилган, ундан 84,2 фоизи бевосита сармоядир, - дейди Регнум манбаси.

Россия миллий рейтинг агентлигининг яқинда эълон қилинган рейтингида сармоя жалб қилиш учун мамлакатда қулай шароит яратилиши бўйича Ўзбекистон жаҳонда 178-ўринни эгаллагани кўрсатилган. Жами 212 мамлакат бўйича инвестицион вазият ўрганилган рейтингда Ўзбекистон ҳатто Марказий Осиё мамлакатлари орасида ҳам охирги ўринни эгаллаганди. Мазкур рейтингда инвестиция жалб қилиш бўйича Қозоғистон 93-ўринни (1 015.18 бал), Қирғизистон 131-ўринни (999.36 бал), Тожикистон 154-ўринни (989.20 бал) эгаллаган, Туркманистон бўйича эса маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон расмийлари ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳам иқтисодий ўсиш 8 фоизни ташкил қилганини иддао қилгандилар.

Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 1 АҚШ доллари учун
1722.40 сўм берилмоқда. Айни пайтда мустақил манбалар мамлакат қора бозорида 1 АҚШ доллари 2520 сўмдан сотилаётганини айтмоқдалар.

АҚШ долларининг расмий курси билан қора бозор курси ўртасидаги қарийб 30 фоизлик фарқ, мустақил таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистондаги реал инфляция даражаси ҳамда реал иқтисодий ўсиш бўйича манзара ўзбек расмийлари иддао қилаётганидан кўра бошқачароқ, дея хулоса чиқарилиши учун асос яратади.
XS
SM
MD
LG