Линклар

Брейвик Норвегиядаги ҳужумларга жавобгарликни зиммасига олди


Norway -- his undated image obtained on July 23, 2011 on Facebook shows the 32-year-old suspect questioned by Norway's police over twin attacks Anders Behring Breivik.

Norway -- his undated image obtained on July 23, 2011 on Facebook shows the 32-year-old suspect questioned by Norway's police over twin attacks Anders Behring Breivik.

Норвегияда жума куни содир этилган ҳужумларда гумонланиб қўлга олинган Андрес Беринг Брейвик қонли ҳодисаларга жавобгарликни бўйнига олган.

Бу ҳақда уни адвокати Геир Липпестад Норвегия телевидениесида қилган чиқишида таъкидлади. 32 яшар асли норвегиялик Андрес Беринг Брейвик Утойя оролидаги ёшлар лагерига уюштирилган қуролли ҳужум ортидан қўлга олган эди.

Полиция ўнг қанот эстемистларга алоқаси бўлган ушбу шахс ўсмирларга қарата ўт очганини билдирган.

85 одам ҳаётига зомин бўлган ушбу ҳужум пойтахт Ослода амалга оширилган портлашлардан бир неча соат ўтиб кузатилганди.

Ослодаги бомба ҳужумларида камида 7 одам ҳаётдан кўз юмган.
XS
SM
MD
LG