Линклар

Британиялик таниқли ашуллачи Эми Уайнҳаус Лондондаги уйида ўлик ҳолда топилди.

Лондон полицияси Уайнҳаус Кэмден-сквердаги уйида ўлик ҳолда топилганини тасдиқлади ва ўлим сабаблари ўрганилаётганини билдирди.

Сўнгги йилларда Эми Уайнҳаус ичкилик ва гиёҳвандликка ружуъ қўйган ва катта саҳнада кўринмай қолган эди.

2008 йилда Эми Уайнҳаус бешта йўналиш бўйича “Грэмми” мукофотини олган ва унинг ижросидаги “Rehab” қўшиғи ўша йилнинг энг сара ашуласи деб топилган эди.

Эми Уайнҳаус 27 ёшида оламдан ўтди.

Афсонавий Rolling Stones гуруҳи асосчиси Брайан Жонс, машхур гитарист Жимми Ҳендрикс, таниқли ашуллачи Женис Жоплинлар ҳам айнан шу ёшда ҳаётдан кўз юмган эди.
XS
SM
MD
LG