Линклар

Яманда портлашдан етти ҳарбий нобуд бўлди


Яман жанубида автомобил портлаши оқибатида камида етти ҳарбий ҳизматчи ҳалок бўлди, бир қанча одам яраланди.

Хабарларга кўра, машинага ўрнатилган портловчи мослама Аден шаҳридаги ҳарбий база ҳудудига кираверишда ҳаракатга келтирилган.

Портлаш яманлик ҳарбийлар Абён минтақасида ўрнашиб олган исломий жанггариларга қарши ҳарбий амалиётларга ҳозирлик кўришаётган маҳал содир этилди.
XS
SM
MD
LG