Линклар

Хитой шарқида икки тезюрар поезд тўқнашгани оқибатида 33 одам нобуд бўлди, 200га яқин одам жароҳатланди.

Ханчжоу шаҳридан Фучжоуга йўл олган поезд ярим йўлда чақмоқ чаққани таъсирида тўхтаб қолган эди.

Уни кетидан ҳаракатланаётган Пекин-Фучжоу поезди эса тўхташга улгурмай катта тезликда тўхтаб турган поезд вагонларига бориб урилган ва натижада поезднинг икки вагони релсидан чиқиб, кўприкдан ағдарилган.

Ҳозирда воқеа жойида ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.

Ҳалокатга учраган бу русумдаги поездлар соатига ўртача 160 километр тезликда ҳаракатланади ва Хитой ҳукумати тезюрар поездлар тармоғини такомиллаштириш учун йилига миллиардлаб доллар сарфлайди.
XS
SM
MD
LG