Линклар

logo-print
Халқаро футбол федерацияси раҳбарлигига ўз номзодини илгари сурган қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФА президентлиги учун сайловда овозларни сотиб олишга уринишда айбланди ва ҳар қандай футбол фаолиятидан умрбод четлатилди.

Аввалроқ, ФИФА вице-президенти Жек Уорнер ҳам Муҳаммад бин Ҳаммам билан биргаликда Кариб ҳавзаси давлатлари аъзоларига 40 минг доллар пора берганликда айбланиб, ўз лавозимидан четлатилганди.

Ўз навбатида Муҳаммад бин Ҳаммам ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда ва ўзини оқлаш учун охиригача курашишини айтмоқда.

Шу йилнинг май ойида Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФА раҳбарлигини қўлга киритиш мақсадида ташкилотнинг бошқа аъзоларига пора берганлик айбловлари билан боғлиқ жанжал боис ўз номзодини қайтариб олган ва ташкилотнинг этика масалалари бўйича қўмитаси уни Осиё Футбол федерацияси расилигидан вақтинча четлаштирган эди.
XS
SM
MD
LG